Жамият

Ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопқи билан чопиб ташлаган эркак 20 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопқи билан чопиб ташлаган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий суди.

Ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопқи билан чопиб ташлаган эркак 20 йилга қамалди

 

 

Унда айтилишича, жорий йилнинг 2 мартидан 3 мартига ўтар кечаси Бувайда тумани «Янгиқишлоқ» маҳалласида яшовчи 19 ёшли фуқаро ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб Оқтепа қишлоғида яшовчи ҳомиладор аёли ва қайнотасини чопқи билан чопиб ташлаган.

 

Оғир тан жароҳати олган қайнотаси кўрсатилган биринчи тез тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган. Қотил йигитнинг ҳомиладор аёли эса жонлантириш бўлимига ётқизилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.

 

Тиббий экспертизанинг 2021 йил 26 мартдаги хулосасига кўра, марҳум қайнотанинг бош мияси очиқ шикасти, калла суякларининг синиши, мия юмшоқ пардалари ости ва мияга қон қуйилиши, бош мияси лат ейиши унинг ўлимига сабаб келган.

 

Мудҳиш жиноятни содир этган шахс Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в», «ж» бандлари, яъни айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни ўта шафқацизлик билан ўлдириш ва  25, 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли, деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг 2021 йил 17 августдаги ҳукми билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қаршида бар ходими меҳмонни пичоқ билан ўлдиргани, Қамашида 17 ёшли қиз қўшни йигитни 29 маротаба пичоқлагани ҳамда Бухорода юз берган мудҳиш қотиллик ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.