0

СССР дан қочган 18 ёшли қиз жасорати

Яқиндагина Россия фуқаросининг Кунашир оролидан Хоккайдога сиёсий бошпана олиш мақсадида сузиб ўтгани ҳақида тарқалган хабарлар барчада қизиқиш уйғотгaн эди.

СССР дан қочган 18 ёшли қиз жасорати

 

Бу ҳолат ҳозирги Россия учун ақл бовар қилмас воқеа, аммо СССР даврида бундай уринишлар ҳеч кимни ажаблантирмаган экан.

 

“Zarnews.uz” нашри мухбири бу мавзу доирасида ўрганишлар олиб борди.

 

Маълумотларга кўра, Милиана Госинская 1961 йилда Луганск областидаги Алтевек шаҳарчасида туғилган. Вояга етгач, махсус тил йўналишидаги мактабда таҳсил олиб, хориж лингвистикасини қунт билан ўрганган. Изланишлар натижасида Ғарб турмуш тарзини совет турмуш тарзи билан таққослаган 18 ёшли қиз СССРдан чиқиб кетишга қарор қилган. Лекин бу режани амалга ошириш ўша вақтда бир мунча қийин вазифа эди. Техника билим юртида ўқиб, официантлик қилиш орқали етарлича маблағ жамғаргандан сўнг мақсадини амалга ошириш учун имкон пайдо бўлади.

 

1978 йилда у совет саёҳат кемаси «Леонид Собинов» теплоходида официант сифатида ўзининг биринчи чет эл саёҳатига чиқади. Австралия қирғоқларида қатор сабабларга кўра, теплоход туриб қолади. Милана учун бу айни муддао эди. Кечки овқатдан сўнг у ҳамма нарсасини қолдириб, ўз каютаси иллюминатори(ойнаси)ни очиб, сувга сакрайди. Сузиш кийимида пляжгача сузиб бориб, соҳилда сайр қилиб юрганларга полицияга бориши лозимлигини тушунтиради. Бу жараёнда Милианага хориж лингивистикасини ўрганганлиги қўл келади.

 

Дипломатлар қочоқ қизни теплоходга қайтариш учун кўп уринишади, лекин уларнинг барча ҳаракатлари зое кетади. Чунки, бу вақт Милиана, аллақачон, репортёрлар қуршовига тушиб, интервью бера бошлаган эди.

 

Қизнинг ўзидаги кучли қаршилик ва юқорида кўрсатилган сабаблар туфайли, турли хил қийинчиликлар билан унга Астралия фуқаролигини берилади. У «Дайли Мирор» газетаси фотосуратчиси Ян Хайсон билан оила қуради.  Бу турмуш олти йил давом этади. Ян Хайсондан Госинскаяга катта маблағ қолади.

 

Довюрак аёл 1990 йилда Англияга келиб, яна бир бор турмуш қуради ва бу никохидан икки нафар ўғил фарзанд кўради.

Айтилишича, Милиана кейинчалик Украинадан ота-онасини олиб келган ва ҳозирда матбуот билан умуман мулоқотга киришмайди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"