Жаҳон

Афғонистон бош вазирининг иккинчи ўринбосари Абдусалом Ханафий Тожикистонни огоҳлантирди

Афғонистон бош вазирининг иккинчи ўринбосари Абдусалом Ханафий Душанбени мамлакат ички ишларига аралашишда айблади.

Афғонистон бош вазирининг иккинчи ўринбосари Абдусалом Ханафий Тожикистонни огоҳлантирди

 

Ханафий Имомали Раҳмоннинг инклюзив ҳукумат тузиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига жавобан унга Афғонистон ички ишларига аралашмасликни маслаҳат берди. Акс ҳолда унинг бу ҳаракатлари жавобсиз қолмайди. Бундан аввал бош вазир биринчи ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар ҳам шу каби огоҳлантириш билан чиққанди.

 

Шунингдек, бош вазир иккинчи ўринбосари “Толибон”нинг бутун дунё, хусусан, АҚШ билан дипломатик алоқалар ўрнатиш истагини маълум қилди. “Агар жаҳон ҳамжамияти “Толибон”нинг терроризм ва наркотрафикни йўқ қилишини хоҳласа, Ислом амирлигини тан олиши керак”, – деб қўшимча қилган у. Ханафийнинг фикрича, толиблар тан олинишида Хитой катта роль ўйнаши мумкин. Чунки Пекин БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланади. Шу билан бирга Қатарнинг Афғон муаммосидаги ўрни ҳақида гапирар экан, унинг хатти-ҳаракатларини олқишлаган. Доҳанинг афғон халқига гуманитар ёрдам беришда давом этишига умид билдирилган.

 

Бундан аввал Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг Facebook' саҳифаси бузиб кирилгани ҳамда Бельгияда Афғонистон элчихонаси эгаллаб олингани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"