Жаҳон

Бельгияда Афғонистон элчихонаси эгаллаб олинди

Брюсселда “Толибон”га қарши бир гуруҳ шахслар Афғонистон элчихонасини эгаллаб олди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

Бельгияда Афғонистон элчихонаси эгаллаб олинди

 

 

Маълум бўлишича, 4 нафар афғонистонлик – уч эркак ва бир аёл  Афғонистон элчихонасини икки соат давомида эгаллаб турди. Бундан кўзланган мақсад – Бельгия ҳукуматининг толиблар ҳукуматини тан олмасликка чақириш бўлган.

 

Воқеа иштирокчилари Twitter орқали мурожаат йўллаб, ушбу норозилик акцияси тинч характерга эга эканини маълум қилган. Улар шу орқали “Толибон”ни афғон халқининг қонуний вакили эмаслигига эътибор қаратишга ҳаракат қилган. “Афғонистонда қонуний ҳукумат бўлмас экан, биз толибларнинг ўтиш ҳукуматини тан олмаймиз”, – деган иштирокчилар.

 

Улар маҳаллий вақт билан 04:30 да элчихонага бостириб кирган ва 06:30 да маҳаллий полиция томонидан олиб чиқилган.

 

Бундан аввал “Толибон” БМТ сессиясида иштирок этмоқчи бўлгани ва юзлаб афғон дипломатлари тақдири номаълумлигича қолаётгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"