Бугун республика ҳудудига салқин ҳаво тарқалади
"Ўзгидромет" бугун 27 сентябрь куни кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.


Маълум қилинишича, 27 сентябрда кундуз куни республика ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво тарқалади.
Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан
7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-25° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент вилоятининг тоғли худудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шимоли шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19-24° бўлади.







