Жамият

Олмазор туманида дўкон деворини тешиб кирган “каламуш”лар ушланди

1970 йилда Самарқанд  вилоятида туғилган Рустам исмли шахс муқаддам Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан судланиб, жазо олганига қарамай, яна жиноятга қўл урди.

Олмазор туманида дўкон деворини тешиб кирган “каламуш”лар ушланди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълум қилди. 

У ўзининг ҳамтовоқлари  Баҳодир ва Шодиёр билан бирга Олмазор тумани "Чақишмон" ва "Беруний" кўчалари кесишмасида  жойлашган  тамаки маҳсулотлари дўконига  кириб, ўғирлик  содир этган.

Воқеа жойига  етиб борган тезкор тергов  гуруҳининг   аниқлашича, жиноятга қўл урган шахслар дўконнинг  девор қисмини темир асбоблар ёрдамида тешиб, 46 миллион сўмдан ортиқ тамаки маҳсулотларини ўғирлаб кетган. 

 Ушбу шахслар Самарқанд вилоятида қўлга олиниб, Олмазор тумани ИИБ тергов бўлимига  топширилди.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан  Жиноят кодексининг  169-модда 2-қисми “б”, ”в”, “г” бандлари ҳамда 169-модда  3-қисми “а” банди  билан жиноий иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Тошкентда уч нафар номаълум шахс дорихона сотувчисига пичоқ билан таҳдид қилиб, 15 миллион сўмни ўмариб кетгани ҳамда Юнусобод туманидаги дўконларнинг бирида ниқобланган икки нафар шахс қўлида пичоқ билан бостириб кириб, савдодан тушган пулларни олиб кетишгани ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.