Жамият

Йўловчига қўпол муносабатда бўлган автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси йўловчи аёлга нисбатан қўполлик қилгани акс этган видеохабар тарқалди. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 15:30 да ҳайдовчи “Машинaсозлар” бекатида кўп вақт туриб қолгани учун аёл бунга эътироз билдирган. Натижада, ҳайдовчи ва йўловчи орасида низо келиб чиққан.

Йўловчига қўпол муносабатда бўлган автобус ҳайдовчисига чора кўрилди

 

Мазкур ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, ушбу автобус Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Автосантранс-сервис” МЧЖга бириктирлган, давлат рақами 01/035ҚБА бўлган, 155-сонли йўналишда ҳаракатланувчи “ISUZU” русумли автобус ҳайдовчиси O.Ш экани аниқланди.

 

Аниқланишича, ҳайдовчиси ўз хизмат вазифаси давомида йўловчини ҳақоратлагани, йўналишда уяли алоқа воситасидан фойдалангани ва тиббий ниқоб тақмагани учун вақтинча вазифасидан четлатилган. Воқеага аниқлик киритилгандан сўнг унинг ҳайдовчиликка лойиқлик масаласи кўриб чиқилган.

 

Шунингдек, барча ҳайдовчилар билан яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар устидан назорат кучайтирилган.

 

Юқоридаги каби ҳолатда тез-тез гувоҳ бўламиз. Шу боис оддий ҳолат сифатида қабул қиламиз. Бунга сабаб истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқ ва имкониятларини тўлақонли тушуниб етмасликларидир.

 

Ҳамюртларимизга шу каби ҳолатларга дуч келган тақдирда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг 1062 ишонч рақами ёки info@tashbus.uz электрон манзилига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Аввалроқ, жамоат транспортларидан бир ой мобайнида қанча йўловчи фойдаланганлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"