Жамият

Қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси хатланди

Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро суди 2021 йил 9 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ҳ.С.дан Шофиркон туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 650,2 миллион сўм солиқ қарздорлиги ва 26 миллион сўм давлат божини ундириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ижро ҳужжатлари бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси хатланди

 

 

Лекин қарздор огоҳлантирилган бўлишига қарамай қарзини тўламай юрган. Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздор номида “Trailblazer” русумли автомашина борлигини  аниқлаб, унга нисбатан қидирув эълон қилди.

 

Қидирув тадбирлари натижасида “Trailblazer” автомашинаси топилиб, хатланди ва жарима майдончасига олиб келинди. Ҳозирда автомашинани баҳолаб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

Бундан аввал тадбиркорларнинг солиқ ҳисоботини муддатида тақдим этмагани учун молиявий санкциялар қўллаш бекор қилиниши, давлатимиз раҳбарини хавотирга солаётган солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималари ҳамда МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжати муддати бузилган ҳолда ижро этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"