Жамият

Бухорода қарздорларнинг машинаси хатланди

Бухорода бир кунда қидирувда бўлган 12 та автомашина топилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бухорода қарздорларнинг машинаси хатланди

 

 

Унда айтилишича, айрим шахслар кредит тўловлари ва қарзларини ўз вақтида тўламаган. Тўловни ундириш учун Мажбурий ижро бюросига ундириш буйруқлари келиб тушган. Давлат ижрочилари томонидан қарздор шахсларга тегишли автомашиналар аниқланган ва қидирувга берилган. Автоуловлар бир кунда топилган.

 

Шунингдек, айрим ташкилот ва масъулиятли жамиятлар давлат божини тўламагани сабабли вилоятдаги туманлараро судларнинг ижро ҳужжатларига асосан уларга тегишли бўлган автомобиллар аниқланган ва қидирувга берилган. Улар ҳам бир кун ичида топилган.

 

Қидирув натижасида топилган автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди. Улар асосан “Cobalt”, “Captiva”, “Malibu”, “Nexia”, “Lacetti” русумли енгил ҳамда “LW300KN” ва “HОWО” русумли юк автомашиналаридир.

 

Ҳозирда автомобилларнинг нархи баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилмоқда. Сотувдан тушган пуллар эса қарздорликни қоплашга қаратилади.

 

Аввалроқ қарздорнинг “Trailblazer” автомашинаси хатланганди. Шунингдек, МИБ томонидан 742 минг 476 та ижро ҳужжатининг муддати бузилган ҳолда ижро этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"