Жамият

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова: “Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барча муҳтож фуқароларни тўлиқ қамраб олиши зарур”

Номзод навоийлик сайловчилар билан учрашувида қатъий позицияси – давлатдан нафақа олувчилар ва пенсионерларга тўланадиган маблағлар уларнинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қоплаши, ногиронлиги бўлган шахсларнинг талаб ва эҳтиёжлари, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун тенг шароитлар яратиш эканлигини таъкидлади.

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова: “Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барча муҳтож фуқароларни тўлиқ қамраб олиши зарур”

 

 

– Бугунги кунда Навоий вилоятида давлатдан нафақа олувчилар ва пенсионерлар 131 минг 102 нафарни ташкил этади, – деди М.Ворисова. – Пенсия миқдорини тайинлаш тартиби, уни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал чегараси, яъни пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори чегарасини ошириш масалаларини бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, қайта кўриш лозим, деб ҳисоблайман.

 

Мамлакатимизда босқичма-босқич жамғариб бориладиган механизмларни жорий этиш, асоссиз имтиёзлар, қўшимчалар ва устамалар бериш амалиётидан воз кечиш керак.

 

Ижтимоий ҳимоя қилиш тизими барча муҳтож фуқароларни тўлиқ қамраб олиши зарур. Яна бир муҳим масала ногиронлиги бўлган шахсларнинг талаб ва эҳтиёжлари, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, улар учун тенг шароитлар яратишдир.

 

Навоий вилоятида 30 минг 250 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Шундан 3500 нафари биринчи гуруҳ, 24 минг 493 нафари эса иккинчи гуруҳ ва 2256 нафарини учинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

 

Бу борадаги тизимни тубдан яхшилаш зарур. Бунинг учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг талаб ва эҳтиёжлари, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш мақсадида биринчи мақсадда миллий қонунчилигимизни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича конвенциянинг тамойиллари ва меъёрларига мувофиқлаштириш, "Тўсиқсиз ҳаёт" давлат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, "Ногирон шахслар бандлигига кўмаклашиш" Давлат дастурини қабул қилиш ва “Ногиронларни таълим олиш кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилиш зарур.

 

Президентликка номзод М.Ворисованинг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

 

Аввалроқ  Ўзбекистон ХДПдан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова "Миллий тикланиш" Демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодиров тўғрисида фикрларини билдирганди.

 

  Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг навбатдан ташқари пленумида 2021 йилги президентлик сайловида Мақсуда Ворисовани номзод сифатида кўрсатиш масаласи муҳокама қилингани, Мақсуда Ворисова ХДП партиясидан номзодликка тасдиқлангани ҳамда Давлат тест маркази фаолиятини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш кераклиги ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.