Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга келади
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов октябрь бошларида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда “REGNUM” Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар қилди.


“Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари форуми ҳам ўтказилиши режалаштирилган”, – деган манба.
14 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилиб, Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлаган эди.
Аввалроқ, Гурбангули Бердимуҳаммедов Эсенмират Оразгелдиевга Ўзбекистонга ташрифга тайёргарлик кўришни буюрганди.
Жаҳонгир Қўзиев







