Жаҳон

AUKUS қуролланиш пойгасини кучайтиради – Хитой мудофаа вазирлиги

Хитой мудофаа вазирлиги АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасидаги янги альянс – AUKUS га нисбатан муносабат билдирди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

AUKUS қуролланиш пойгасини кучайтиради – Хитой мудофаа вазирлиги

 

 

Мудофаа вазирлиги расмий вакили У Цяньнинг сўзларига кўра, ушбу давлатларнинг атом сувости кемалари соҳасидаги ҳамкорлиги минтақада қуролланиш пойгасини кучайтиради. Бунинг оқибатида бутун дунёдаги тинчликка хавф солинади.

 

“АҚШ, Буюк Британия ва Австралиянинг сувости кемалари соҳасида исталган турдаги ҳамкорлиги минтақада қуролланиш пойгасини кучайтиради, унинг тинчлик ва барқарорлигига таҳдид солади, шунингдек, халқаро ядро хавфсизлигидаги умумий уринишларга салбий таъсир қилади”, – деган расмий вакил.

 

У Хитой бунга қатъий қарши эканини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида: 15 сентябрь куни АҚШ, Буюк Британия ва Австралия ўртасида янги альянс тузилди. Эришилган келишув доирасида АҚШ Канберрага саккизта атом сувости кемаси тақдим этади. Шу билан бирга бу сувости кемалари ядро қуроли билан жиҳозланмайди. Мутахассислар AUKUS, энг аввало, Хитой ва унинг ўсиб бораётган таъсирига қаратилганини таъкидламоқда.

 

Aввалроқ Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси “совуқ  уруш” давридаги фикрлашдан воз кечишга чақиргани хабар қилинганди. Шунингдек, Франция Австралия ва АҚШдаги элчиларини чақириб олгани маълум қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

АҚШ 50 та давлат фуқаролари учун визага 20 минг долларгача депозит жорий қилади

Ўзбекистон ушбу рўйхатга киритилмаган.

custom img

Грецияда ёнғинни ўчириш вақтида иккита вертолёт тўқнашди, икки киши ҳалок бўлди

Мамлакат бўйлаб юзага келаётган ёнғинларга қарши курашиш учун қарийб 500 нафар ўт ўчирувчи сафарбар этилган.

custom img

Индонезияда 250 киши бўлган йўловчи пароми ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, 41 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Нью-Йоркда давоси ва вакцинаси мавжуд бўлмаган Бурбон вируси билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди

Олимлар “ёлғиз юлдуз” канаси орқали юқадиган ва махсус давоси мавжуд бўлмаган вирус кутилганидан кенгроқ тарқалган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

custom img

АҚШнинг 109 млн долларлик F-35B қирувчи самолёти ҳалокатга учради

Учувчи катапулт тизими ёрдамида қутқарилиб, енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

custom img

Қримда электр узилишлари ортидан аҳоли иссиқ овқат учун навбатга турмоқда

Массандра шаҳрида электрсиз қолган аҳолига ҳар куни юзлаб порция иссиқ овқат тарқатилмоқда.

custom img

АҚШ Қешм оролидаги уйга 900 килограммлик авиабомба ташлаган — NYT

Нашр таҳлилига кўра, ҳужум оқибатида бир оила аъзолари ҳалок бўлган, зарба берилган ҳудуд яқинида эса ҳарбий объектлар аниқланмаган.

custom img

Грецияда ёнғинлар кучайди: Европада жазирама янги офатларни келтириб чиқармоқда

Афина яқинидаги аҳоли пунктларидан юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Франция ва Испанияда ҳам ёнғинларга қарши кураш давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"