Ширкатлар томонидан 1 миллиард 809 миллион сўм талон-тарож қилингани аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, вазирлик ҳузуридаги кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ўтказган текширув натижасида бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган.


Жумладан, мулкдорлардан йиғилган мажбурий бадал пуллари мақсадсиз ишлатилганлиги бўйича 49 та ҳолатда жами 1 миллиард 809,5 миллион сўм маблағ талон-тарож қилинган. Бу ҳолат бўйича Тошкент вилояти (950,1 миллион сўм ) "етакчи"лик қилмоқда.
Шунингдек, вилоятлар кесимида Навоий вилоятида 5 та ҳолат бўйича 449,4 миллион сўм, Фарғона вилоятида 4 та ҳолат бўйича 300,1 миллион, Қашқадарё вилоятида 3 та ҳолат бўйича 67,9 миллион, Бухоро вилоятида 10 та ҳолат бўйича 42,1 миллион сўм мақсадсиз ишлатилган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилган.
Aввал Тошкентда 400 миллион сўмдан ортиқ пулни талон-тарож қилган ширкат раҳбари қўлга тушгани, Сергелида 325 минг долларни ўзлаштириб юборган банк кассири ва бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







