Жаҳон

"Толибон": Собиқ ҳукумат бошқа тикланмайди

“Толибон” вакили Афғонистонда собиқ ҳукуматни тиклашга уриниш бефойда эканини маълум қилди. Бу ҳақда “TOLONews” хабар берди.

"Толибон": Собиқ ҳукумат бошқа тикланмайди

 

 

Ҳаракат вакилларидан бири Иномулло Саманганий собиқ ҳукумат аъзоларини тиклашга оид хабарлар ёлғон эканини айтган. “Собиқ админстрация тикланиши ҳақидаги миш-мишлар ёлғон”, – деган Саманганий.

 

Бу 28 сентябрь куни  бир гуруҳ собиқ ҳукумат вакиллари билдирган баёнотга жавоб тариқасида айтилди. Бу баёнот Афғонистоннинг Швейцариядаги элчихонаси Twitter саҳифасида эълон қилинган. Унда собиқ амалдорлар Афғонистоннинг қувғиндаги ҳукумати қайта тузилишини билдирган. Унда Афғонистон ҳудудидаги ҳар қандай бошқа ҳукумат ноқонуний, деб тан олинади, дейилган. Шу билан бирга бошқа давлатлардан толиблар ҳокимиятини тан олмаслик сўралган. Афғонистонинг собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ вақтинчалик президент сифатида кўрсатилган.

 

Aввалоқ АҚШ Афғонистонга чегарадош давлатлар билан музокара ўтказаётгани ҳамда толиблар Тожикистонга огоҳлантириш билан чиққани хабар қилинганди. 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Қувайт мамлакатдаги ягона Эрон мактабини ёпди

Расмий сабаб очиқланмаган бўлса-да, қарор минтақадаги кескин геосиёсий вазият фонида қабул қилингани қайд этилмоқда.

custom img

Европадаги жазирама иқтисодиётга 800 миллиард еврогача зарар етказиши мумкин

Энг йирик молиявий йўқотишлар Францияда кузатилиши мумкин.

custom img

Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилинмоқда

Олга Стефанишина қарийб 310 минг долларлик мол-мулкни яширганликда ва ноқонуний бойлик орттирганликда гумонланмоқда. Дипломат айбловларни рад этган.

custom img

Россияда хорижликлар сони бир йилда 8,6 фоизга камайди

Ноқонуний мигрантлар устидан назорат кучайтирилиб, 850 мингдан ортиқ киши махсус реестрга киритилган.

custom img

Трамп Вэнсни ўз вориси сифатида кўрмоқда — WP

Трамп шу пайтгача омма олдида Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио ўртасида аниқ танлов қилмаганди.

custom img

Wildberries омборларининг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Шунингдек, компания узоқ муддат сақланадиган маҳсулотларнинг бир қисмини Беларус, Қозоғистондаги омборларга йўналтиришни режалаштирмоқда.

custom img

Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракета учирди

Жанубий Корея ва Япония ҳарбийлари синовни қайд этиб, вазиятни кузатишни кучайтирди.

custom img

Шимолий Корея Россиянинг Украинадаги урушида иштирокини кенгайтирмоқда

Разведка маълумотларига кўра, Пхенян баллистик ракета бўлинмаларини ҳам Россия ҳудудига юборишни бошлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"