Жамият

Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди

Президент ташаббуси билан қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали дастурида бугун Голливудда ижод қилаётган ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдашевнинг "Улуғбек ёҳуд Осмон тоқига қўйилган нарвонʼʼ номли янги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.

Мирзо Улуғбек ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди

 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу ҳужжатли фильм Шарқнинг буюк мутафаккири, Мовароуннаҳр ҳукмдори Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилади.

 

 

Қайд этилишича, фильмда Венсан Кассель, Арманд Ассанте, Франсиско Овалье каби дунёга машҳур санъаткорлар, шунингдек, Маъруф Отажонов, Жавоҳир Зокиров, Ҳошим Арслонов сингари ўзбекистонлик таниқли актёрлар роль ижро этган.

 

 

Мазкур кинокартина 2017 йилда 74-Халқаро Венеция кинофестивалида "Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм" номинациясида нуфузли "Кинео" мукофотига сазовор бўлган, Италиянинг Искя оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолибликни қўлга киритган.

 

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

Аввалроқ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия ҳамкорлигида Хўжа Насриддин ҳақида мултфильм суратга олиниши, С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилгани, Ўзбекистонга Раж Капур бюсти тақдим этилгани ҳамда Ўзбекистон кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"