0

“Бир кунлик тўй” комедияси премьераси бўлиб ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бугун соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Бир кунлик тўй” кинокомедиясининг премьераси бўлиб ўтади.

“Бир кунлик тўй” комедияси премьераси бўлиб ўтади

 

Кинокартина агентлик буюртмасига биноан “Spectre” студияси томонидан суратга олинган. Унда асосан қаҳрамонларнинг комик саргузаштларга бой ҳаётий воқеалари кўрсатилади.

 

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссëр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Иззатилла Лутфуллаев, постановкачи рассом Акмал Саидов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев, муҳаррир Фурқат Усмонов.

 

Бош ролларни ижро қиладиган актёр ва актирисалар: Бахтиёр Турғунов, Хайрулла Саъдиев, Матёқуб Матчонов, Мухаббат Абдуллаева, Анвар Назаров, Асал Абдуллаева, Ситора Фармонова, Шоҳрух Ҳамдамов, Мухаммаджон Бобожонов, Анвар Салимов ва бошқалар.

 

Эслатиб ўтамиз, кинофестиваль бош ҳомийси: AGMK, NGMK вa “O‘zbekneftgaz”. Ҳамкор ҳомийлар: “O‘ZBEKTELEKOM”, “O‘zdonmahsulot” AK, “O‘zpromstroybank”ATB, “Ipoteka-bank” ATIB, “Asakabank”AJ, “O‘zbekiston temir yo‘llari”, “Hududgazta’minot”, “UzAuto Motors”AJ, “O‘zmetkombinat” AJ, “Milliy bank”AJ, “Farg’onaazot”AJ, “Eriell”, “Bosch” TM, “Easy Booking”.

 

 Бундан аввал “Меҳр” операциясига бағишланган фильм премьераси бўлиб ўтгани, Тошкент халқаро кинофестивалининг “Жаҳон киноси кунлари” дастурини эронлик режиссёр Иброҳим Мухторийнинг “Ҳаёт варақлари” фильми бошлаб бериши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"