Жамият

Наманганда газ қуйиш шахобчаси ёниб кетди

Жорий йилнинг 2 октябрь куни соат 00 :13 да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган тумани “Қурама” маҳалла фуқаролар йиғини Қорасув кўчаси 2 уйда жойлашган “Замин Метал Саноат” МЧЖга тегишли 1-АГТКШ (автомабилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Наманганда газ қуйиш шахобчаси ёниб кетди

 

 

Наманган туман ва Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари зудлик билан воқеа жойига соат 00:25 да етиб борган ҳамда ёнғин соат 00:27да қуршаб олинган

 

Ёнғин натижасида шахобчанинг биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв.метр жойи ёниб зарарланган, ёнғин қутқарувчилар томонидан эса соат 00:45да ўчирилгани маълум бўлди.

 

Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларда куйиш, тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

 

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ, Самарқанда ўрмон ёнғини содир бўлгани ва Тошкентда ошхона ёниб кетгани ҳақида ФВВ расмий маълумот берганди. Шунингдек, Тошкентда электр подстацияси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"