Октябрь ойида пенсия ва нафақалар қай тартибда берилиши маълум қилинди
Маълумки, Меҳнат Кодексининг 131-моддасига мувофиқ 1 октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ҳамда 2 -3 октябрь - шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни ҳисобланади.


Шу муносабат билан фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси қуйидагиларни маълум қилади:
- октябрь ойи учун бериладиган пенсия ва нафақа тўловлари нақд пул шаклида 4 октябрь санасидан бошлаб амалга оширилади ҳамда белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади;
- пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи фуқароларга маблағлар 4-5 октябрь кунлари уларнинг банк пластик карталарига юкланиши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 1 сентябрдан бошлаб педагог ходимлар қанча ойлик олиши ҳамда сентябр ойидан иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар, нафақалар оширилиши ҳабар қилинганди.
Чўлпоной Аҳмедова







