Жамият

Тошкент вилоятида яшамаган уйга қарз ҳисоблангани ростми?

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида асоссиз қарздорлик энг долзарб муаммолардан биридир.

Тошкент вилоятида яшамаган уйга қарз ҳисоблангани ростми?

 

 

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий  тузилмаси томонидан Зангиота тумани, “Хонобод” маҳалласида истиқомат қилувчи истеъмолчига “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Зангиота туман филиали асоссиз равишда ҳисобланган 4 млн сўм қарздорлик бўйича норозилиги билдирилган мурожаати кўриб чиқилди.

 

Истеъмолчининг сўзларига кўра, мазкур хонадонда, бир йилдан ортиқ вақт давомида, ҳеч ким истиқомат қилмаган, қарздорлик асоссиз. Қарздорлик қандай юзага келганлиги ҳақидаги саволга “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Зангиота туман филиали ходимлари – “қарздорлик тизим дастурига киритилган маълумотларга асосланган”, – дея жавоб беришади.

 

Қайд этилишича, агентлик ходимлари таъминотчи корхонага ушбу масалани ўрганиш учун хат юборишган. Ўтказилган ўрганишлар натижасида фуқаронинг ҳақиқатда 1 миллион сўм қарздорлиги тизим дастурига нотўғри маълумот киритилиши оқибатида 3 миллион сўм асоссиз қарздорлик келиб чиққани маълум бўлди.

 

Маълум қилинишича, қисқа фурсатда истеъмолчининг муаммоси ҳал қилинди: нореал қарздорлик таъминотчи корхонанинг  электрон базасидан олиб ташланди ва истеъмолчи эса ўзи фойдаланган ичимлик суви учун қарзини тўлади.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан, Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

 

Аввалроқ Маъмурий қамоқ жазосидан сўнг қарздор ота алимент тўлагани ҳамда давлатимиз раҳбари газ бўйича одамларнинг норозилиги ҳамда стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкент вилоятида яшамаган уйга қарз ҳисоблангани ростми? | Zamon.uz