Жаҳон

Европа Иттифоқи Грузияни Саакашвили масаласида босиқликка чақирди

Европа Иттифоқи Михаил Саакашвилини қамоққа олиниши сабабли Грузия ҳукуматини вазминликка чақирмоқда. Бу ҳақда Иттифоқ ташқи сиёсий хизмати расмий  вакили Набиля Массрали маълум қилди.

Европа Иттифоқи Грузияни Саакашвили масаласида босиқликка чақирди

 

 

“Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг ватанига қайтиши ва шундан кейин қамоққа олиниши туфайли Европа Иттифоқи грузин ҳукумати ва мухолифатини вазминликка ва қонунларга риоя  қилишга чақиради. Фундаментал ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ва зарур ҳуқуқий жараёнларга амал қилиш ўта муҳим”, – деган Массрали.

 

ЕИ расмий вакили барча томонлар мавжуд низонинг кескинлашмаслигида тенг жавобгар эканини таъкидлади.

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Собиқ президент 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.

 

Бундан аввал Саакашвили очлик эълон қилгани ҳамда Грузияга нима учун қайтгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Мамдани Нетаняхуни ҳибсга олиш ваколати йўқлигини тан олди

Аввалроқ Нетаняхунинг БМТ Бош Ассамблеясига ташрифи вақтида уни ҳибсга олиш эҳтимоли муҳокама қилинганди.

custom img

АҚШнинг Эрон билан уруш харажатлари 37,5 миллиард долларга етди

Можаро давомида АҚШнинг 18 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган, 430 нафарга яқини яраланган.

custom img

Трамп Жанни Инфантинони БМТ Бош котиби лавозимига тавсия қилмоқчи

АҚШ президенти ФИФА раҳбарини дунё миқёсида ҳурматга сазовор ва халқларни бирлаштира оладиган етакчи сифатида баҳоламоқда.

custom img

Россияда мигрантларни депортация қилиш асослари кенгайтирилди

Депортация қўлланилиши мумкин бўлган моддалари сони 22 тадан 45 тага етказилди.

custom img

Венесуэлада ҳантавирусдан уч киши вафот этди

Ўлимлар юзасидан эпидемиологик текширув бошланди.

custom img

Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондонини алмаштирди

Украина армияси раҳбариятида кадрлар ўзгариши амалга оширилмоқда.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"