Энди сайловчи ўз овоз бериш участкасини ўзи танлаши мумкин
Хабарингиз бор, Президентлик сайловларига оз муддат қолди. Шу муносабат билан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида сайлов учаскаларини сайловчиларнинг ўзи танлаши мумкинлиги маълум қилинди.


Қайд этилишича, эндиликда сайловчилар уйдан чиқмаган ҳолда, saylov.uz сайти орқали ўз сайлов участткасини аниқлаши мумкин.
Агар сайлов участкаси ҳақидаги маълумотлар сайловчининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи манзилига тўғри келмаса, у ҳолда фуқаро my.gov.uz воситасида махсус сўровномани тўлдириш орқали сайлов участкасини ўзгартириш бўйича мурожаат юбориши мумкин.
Мурожаат биринчи иш кунида кўриб чиқилади.
Aввалроқ сайлов бюллетининг шакли ва матни қандай кўринишда бўлиши хабар қилинганди.
Чўлпоной Аҳмедова







