Коронавирус: Ўзбекистонда 14 июндан буён энг паст кўрсаткич — 304 нафар кишида аниқланди
2021 йил 4 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176019 (+304) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
13 нафари Андижон вилоятида,
8 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
5 нафари Қашқадарё вилоятида,
3 нафари Навоий вилоятида,
13 нафари Наманган вилоятида,
38 нафари Самарқанд вилоятида,
11 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Сурхондарё вилоятида,
27 нафари Фарғона вилоятида,
8 нафари Хоразм вилоятида,
42 нафари Тошкент вилоятида,
123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
Андижон вилоятида 13 нафар,
Бухоро вилоятида 8 нафар,
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
Самарқанд вилоятида 35 нафар,
Сирдарё вилоятида 15 нафар,
Фарғона вилоятида 26 нафар,
Хоразм вилоятида 8 нафар,
Тошкент вилоятида 55 нафар,
Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171162 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1251 нафарни ташкил қилди.







