Жамият

Бир асрлик тарихга эга "Ўзбекистон матбуоти" журнали қайта нашр этила бошлади

Бир асрлик тарихга эга "Ўзбекистон матбуоти" журнали қайта нашр этила бошлади. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан мазкур журналнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бир асрлик тарихга эга "Ўзбекистон матбуоти" журнали қайта нашр этила бошлади

 

 

Тақдимотда Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Журналистика ва коммуникациялар университети илмий ишлар бўйича проректори Нозима Муродова, "Ўзбекистон матбуоти" журнали бош муҳаррири Нодирахон Абдуллаева, хорижий давлат элчихоналари ваколатхоналари вакиллари, журналистлар ва талабалар иштирок этди.

 

"Ўзбекистон матбуоти" журнали журналистик илмий ишларни ёритувчи журнал бўлиб, илмий-маърифий, филология бўйича Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган.

 

Маълумот учун, ушбу журналга 1918 йилда "Туркистон матбаачиси" (1918-1924 йиллар) номи билан ўзбек ва рус тилларида яхлит ҳолда ойда 2 марта чиққан. Мазкур журнал асосчиларидан бири машҳур жадидчи шоир Абдулҳамид Чўлпондир.

 

Кейинчалик "Мухбирлар йўлдоши" (1928-1938 йиллар), "Болшевистик матбуот" (1939-1941 йиллар), "Маҳаллий матбуот ходимларига ёрдам" (1952-1964 йиллар), "Ўзбекистон матбуоти" (1965-1968 йиллар), "Мухбир" (1969-1990 йиллар) номлари билан чоп қилинган. 2017 йилда журнал молиявий қийинчиликлар сабабли фаолиятини тўхтатган эди. Қайта тикланган журнал бош муҳаррирлигига Нодирахон Абдуллаева тайинланди.

 

Аввалроқ Туркияда нашр этиладиган "Yazar" газетаси саҳифасида “Ҳар бир инсон кўриши керак бўлган мамлакат: Беруний, Нақшбандий, Бухорий ва Термизийнинг диёри – ЎЗБЕКИСТОН” сарлавҳали мақола чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Бир асрлик тарихга эга "Ўзбекистон матбуоти" журнали қайта нашр этила бошлади | Zamon.uz