Жаҳон

Дональд Трамп энг бой америкаликлар рўйхатидан жой ололмади

АҚШнинг 45-президенти Forbes журналининг чорак асрда биринчи марта энг бой америкаликлар рўйхатига кира олмади.

Дональд Трамп энг бой америкаликлар рўйхатидан жой ололмади

 

 

Қайд этилишича, 400-ўриндан жой олиши учун унга “атиги” 400 миллион доллар етмай қолган.

 

Forbes баҳолашича, Трампнинг бойлиги 2,5 миллиард долларни ташкил этади. Аммо бу йил “миллиардерлар клуби”га кириш “баҳоси” 2,9 миллиард долларга  кўтарилди.

 

Биринчи ўрин кетма-кет тўрт йилдан бери "Amazon" асосчиси Жефф Безосга насиб қилмоқда. Унинг капитали бир йилда 22 миллиард долларга ўсиб, 201 миллиардга етди. Иккинчи ўринни 190,5 миллиард доллар  бойлиги билан Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск эгаллади. Учинчи ўринда эса 134,5 миллиард капитали билан Facebook асосчиси Марк Цукерберг қайд этилди.

 

Трамп Forbes'нинг 400 ўринли рўйхатидан тушиб қолган биринчи одам эмас. У билан бирга машҳур телебошловчи Опра Уинфри, бизнесмен ва инвестор Рональд Перельман ҳам энг бой америкаликлар рўйхатини тарк этган.

 

Рейтингда 44 та янги фамилия пайдо бўлган.

 

Аввалроқ Facebook, WhatsApp ва Instagram'нинг бир соат ишламаслиги жаҳон иқтисодиётига 161 миллион доллар зарар етказгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"