Ўзбекистон

Кустанайдаги ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида 19 октябрь куни муддатидан олдин овоз беради

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Кустанайдаги ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида 19 октябрь куни муддатидан олдин овоз беради

 

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. 14-20 октябрь кунлари президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш мумкинлиги ҳақида хабар бергандик. Унда муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. 

 

Юртимизнинг Қозоғистондаги элчихонаси вакиллари жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш нуқталарини ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш учун Кустанай вилояти Рудний шаҳар маъмурияти, миграция хизмати ва жамоат ташкилотлари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

 

"Дунё" ахборот агентлиги хабарига кўра, шаҳар мутасаддилари билан бўлиб ўтган музокаралар натижасида 19 октябрь куни Рудний шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш нуқталарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 

Қайд этилишича, ўзбек дипломатлари Рудний шаҳрида вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашди. Ватандошларимиз билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби тушунтирилди.

 

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, юртдошларимиз учун Рудний шаҳрининг Тараққиёт ва ижод саройи биносида муддатидан олдин овоз бериш нуқтаси ташкил этилади.

 

Аввалроқ сайлов бюллетенларини Брайль алифбосида тайёрлаш таклифи, МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров президент сайловларида қатнашадиган номзодларга нисбатан қонунчиликда белгиланган талабларда ўзгариш йўқлиги, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округи тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"