Ўзбекистон

Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди

Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (UNESCAP) “Қуруқлик портлари” тўғрисидаги ҳукуматлараро битимига қўшилишга оид қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди

 

 

Шартноманинг асосий мақсадиОсиё — Тинч океани минтақасида транспорт ташувларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш учун халқаро аҳамиятга эга бўлган логистика марказларини (қуруқлик портларини) қуриш ва ишлатиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш.

 

Халқаро шартномани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон номидан Транспорт вазирлиги масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Шартнома Ўзбекистон логистика марказларининг (қуруқлик портларини) халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилиниши ва рўйхатга киритилиши имконини бериши кутилмоқда.

 

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси 1947 йил март ойида ташкил этилган. Бош қароргоҳи Бангкокда жойлашган. Комиссия минтақавий ва субрегионал ҳамкорликни кучайтириш орқали Осиё — Тинч океани мамлакатларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш учун ишлаб чиқилган.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 23 та ҳужжат имзоланганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари ўртасида меморандум ҳамда Фарғона вилояти делегациясининг Қирғизистонга сафари давомида икки томон ўртасида ўндан ортиқ шартнома имзолангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Ўзбекистон биометрик паспортлари халқаро хавфсизлиги кучайтирилди

Мазкур янгиланиш биометрик паспортлардаги маълумотлар яхлитлигини таъминлаб, халқаро саёҳатлар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

custom img

Ўзбекистонда ҳафта охирида яна жазирама кузатилади

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.

custom img

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Сирдарё вилояти музейи фондларида экспонатлар етишмаётгани аниқланди.

custom img

Ангренда машинадан унаштирилган йигит ва қизнинг жасади топилди

Суд-тиббий экспертизасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

custom img

Электр энергетикаси тизимида диспетчерлик бошқаруви такомиллаштирилади

Миллий, минтақавий ва ҳудудий диспетчерлик функциялари Миллий диспетчерлик маркази бошқарувига ўтказилади.

custom img

Тошкентда Шаҳрисабз кўчасида BRТ йўлаги қурилиши бошланади

Қурилиш ишлари йўлнинг марказий қисмида амалга оширилади, транспорт ҳаракати эса чекка полосалар орқали давом эттирилади.

custom img

Урганчда шоколад ичидан “гашиш” аниқланди

Янгиқўрғонда эса 423 туп каннабис етиштирилаётгани фош этилди.

custom img

Ўзбекистонда ижтимоий иш фаолиятини тартибга солувчи қонун қабул қилинди

Ҳужжат ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли органлар фаолиятини белгилайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"