Эшитиш қобилияти чекланган болалар учун ИТ курслари ташкил этилди
2021 йил 4 октябрь куни Тошкентдаги янги ИТ Парк филиалида эшитиш қобилияти чекланган болалар учун таълим лойиҳаси доирасида биринчи дарс бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа имконияти чекланган болалар учун ахборот технологиялари соҳасида сифатли ва арзон таълим беришни мақсад қилган. Лойиҳа Халқаро электр алоқаси иттифоқи билан биргаликда амалга оширилди.
Ушбу ўқув дастурида талабаларга Миcрософт Оффиcэ, Сcратч дастурлаш тили, шунингдек, ҲТМЛ ва CСС дастурларини ўзлаштириш курсларидан иборат Пҳотошоп ва Cорел Драw ёрдамида график дизайн, компьютер саводхонлиги ва Wэб-технологиялари 2 босқичда ўргатилади.
Бундан ташқари, талабалар эшитиш қобилияти чекланган болаларга тушунарли бўлган сурдо таржимали “Оне Миллион Узбек Cодерс” курсига кира олади.
ИТ Парк филиалидаги янги ўқув маркази халқаро стандартларга мувофиқ қурилган ва ҳар бир боланинг индивидуал эҳтиёжлари инобатга олинган ҳолда барча зарур аудио ускуналар билан жиҳозланган.
Ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш ва мамлакатимизда стартап экотизимини шакллантириш, аҳолига юқори сифатли ИТ курсларини тақдим этиш хизматларини ташкиллаштиришда бу лойиҳа муҳим омил ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Нукус шаҳрида ёш олимлар академияси ҳамда ёшлар технопарки ташкил этилиши ва юртимизда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим амалиётга татбиқ қилиниши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







