Жамият

“Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

Ўзбекистонда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин. Бу ҳақда  Президент Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтди.

“Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

 

Мирзиёев келгусида бюджет-молиявий инструментлар туманда эмас, маҳалланинг ўзида бўлишини, уни қаерга, нима мақсадда сарф қилишни маҳалла, яъни халқнинг ўзи ҳал қилишини таъкидлади. Ушбу нишон ҳақида қуйидагича изоҳ берди:

 

“Энг аҳволи оғир, ишсизлик юқори бўлган маҳаллаларга ўткир иқтисодчилар қўйилади. Улар маҳаллани оёққа турғазиб, обод қилса, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади. Аввалгидек, битта туманни асфальт қилиб, чироғини ёқиб ўтираверсак, одамлар биздан рози бўлмайди. Энди маҳалла туманга бориб “йўлга пул бер, cувга пул бер” деб ўтирмайди. Қўчқоровнинг тизими (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири) 100 фоиз шунга жавоб беради” .

 

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, маҳаллаларда янги тизим бўйича  иш бошлайдиган "ҳоким ёрдамчилари" Президент админстрацияси томонидан тайинланишини айтди. Ушбу ёрдамчиларга маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик кредитларини бериш, лидер тадбиркорлар лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш ва уларни жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитиш бўйича молиявий инструментлар берилади.

 

Учрашувда бундан ташқари, Cирдарё вилояти учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2,5 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилиши ҳам маълум қилинди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.