Жамият

Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги киносаройда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамкорлигида “Media Illusion” студияси томонидан суратга олинган Чўлпон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги "Қуш эсдалиги” ҳужжатли фильми премьера қилинди.

Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди

 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар қилишича, аввал саҳнада талабалар иштирокида саҳна кўринишлари кўрсатилди ва Чўлпон ҳаётига оид маърузалар тингланди.

 

Қайд этилишича, кинокартина Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида яратилган.

 

 

Маълумот учун, сценарий муаллифи Эркин Бозоров, режиссёр ва продюсер Ҳусан Рашидов, оператор Рустам Муродов, рассом Шуҳрат Абдумаликов, картина директори Музаффар Ўрозқулов.

 

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган 24 та адиб ҳақидаги “Халқ юраги” туркум остидаги ҳужжатли фильмларнинг барчаси “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали доирасида премьера қилинди.

 

 

Аввалроқ давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалида куни кеча Danmon Group компанияси (Дания) билан келишув имзоланганди. Шунингдек, “Бир кунлик тўй” комедияси премьераси бўлиб ўтгани, “Меҳр” операциясига бағишланган фильм премьераси бўлиб ўтгани ҳамда Ўзбек ва рус тилларида фаолият олиб борувчи юқори сифатли фильмлар ва сериаллар намойиш этиладиган онлайн кинотеатр яратилгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Чўлпон ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди | Zamon.uz