Канцелярия товарлари нархи бир ойда ўртача неча фоизга қимматлашди?
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархи бир ойда ўртача 2,5 фоизга қимматлашган.


Истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига кўра, сентябрь ойида газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари август ойига нисбатан ошган.
Йил бошидан буён газеталар, китоблар ва канцелярия товарлари нархлари ўртача 7,3 фоизга, мактаб дафтари нархлари эса сентябрь ойида августга нисбатан ўртача 3,1 фоизга ошган.
2020 йилда 1,6 минг тонна дафтар ишлаб чиқарилган.
Бундан аввал Ўзбекистонда талабаларнинг неча фоизи қизлар эканлиги ҳамда 2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсгани ҳақида хабар қилинганди.
Чўлпоной Аҳмедова







