Жаҳон

Британия махсус хизматлари Россияни AstraZeneca таркибини ўғирлашда айблади

Британия махсус хизматлари Россияни AstraZeneca вакцинаси таркибини ўғирлашда айбламоқда. Бу ҳақда "The Sun" хабар берди.

Британия махсус хизматлари Россияни AstraZeneca таркибини ўғирлашда айблади

 

 

Разведка маълумотларига кўра, уларда вакцина ўғирланишига доир далиллар бор. Улар россиялик олимлар Оксфорд вакцинасини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологияларни “Спутник -V”ни тайёрлашда фойдаланганини маълум қилди.

 

Баъзи тахминларга кўра, вакцина таркиби махсус жосуслар томонидан қўлга киритилган. Махсус хизматлар АҚШ, Канада ва Буюк Британияда Covid-19 га қарши вакцина ишлаб чиқарадиган компанияларга Москва томонидан молиялаштириладиган ҳакерлар ҳужум қилганига “95 фоиз амин” эканини маълум қилди.  Буюк Британия парламенти аъзоси Боб Сили Россия ва Хитой разведкалари ҳатти-ҳаракатларига жиддий эътибор бериш зарурлигини таъкидлади.

 

Бундан аввал коронавирус Хитойда 2019 йилдаёқ тарқалиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳамда Россия ҳакерлари АҚШ ҳукуматига киберҳужум уюштиришга ҳаракат қилаётгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ёнилғи ташувчи цистерна ағдарилиши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида 21 киши жароҳатланди, 27 та автомобиль ва мотоциклга зарар етди.

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Ибиза яқинида 7 минг тонна дизель ёқилғиси ортилган кема чўкди: бир киши ҳалок бўлди

Расмийлар ёқилғининг денгизга тўкилиши ва атроф-муҳитга зарар етиши мумкинлигидан хавотирда.

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Ғазода янги полиция кучлари: АҚШ 4 минг фаластинликни Мисрда ўқитмоқчи

Номзодлар Исроил хавфсизлик хизматлари томонидан олдиндан текширилган.

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Олмаотадаги даҳшатли ёнғин: беш киши ёнғин қурбони бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган бола ҳам бор.

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Ростов вилоятига тунги ҳаво ҳужуми уюштирилди: дронлар уриб туширилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олтин конини сув босди: 13 киши ҳалок бўлди

Яна 13 нафар кончи ер остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

“Бюджет фақат ўз фарзандларимиз учун”: Россияда янги таклиф

Псков вилоятида мигрант болаларни фақат пуллик асосда ўқитиш таклиф қилинди.

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

20 минг киши бошпанасиз қолди: Бразилияда бўрон уйларнинг 93 фоизига зарар етказди

Табиий офат оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди, 265 киши жароҳатланди.