Жамият

Тадбиркорларга 11,5  миллиард сўмлик "снос" пуллари тўлаб берилди

Маълумки, жорий йилнинг 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан илк бор очиқ мулоқот ўтказгани ва  унда тадбиркорлардан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган мулклар зарарини маҳаллий ҳокимликлар тўлиқ қоплаб бериши айтилганди.

Тадбиркорларга 11,5  миллиард сўмлик "снос" пуллари тўлаб берилди

 

Шу боис, Президент фармойиши ижроси ва тадбиркорларнинг ер масалалари билан боғлиқ мурожаатларини ҳал этиш бўйича Қашқадарё вилоятида бир қатор амалий ишлар бажарилди.

 

Жумладан, жорий йилнинг август-сентябрь ойлари давомида вилоят бўйича 70 та тадбиркорлик субъектига нотурар объектлари зарарини қоплаш учун 11 миллиард 527,4 миллион сўм маблағ тўлаб берилди.

 

Маълумотларга асосан, ер участкаларига оид тадбиркорларга етказилган зарарларни тўлаб беришда энг кўп ҳолат Муборак туманида қайд этилган. Мазкур туманда 34 та нотурар объект учун 3 миллиард 56.6 миллион сўм ажратилган.

 

Иккинчи ва учинчи ўринларда Қарши шаҳри (2182,2 миллион) ва Чироқчи тумани (2011,9 миллион) қайд этилди.

 

Бундан аввал ҳокимликларнинг “снос”лар бўйича тадбиркорлардан 123 миллиард сўм қарзи борлиги, 1 сентябргача ҳамма қарзлар қайтарилиши шартлиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.