Ўзбекистон

Пойтахтимизда “Иммунология”га оид конференция иш бошлади

Бугун, 14 октябрь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида  "Иммунология - ХХI аср тиббиётининг асоси" халқаро илмий-амалий конференциясининг илк куни бошланди. Мазкур анжуман Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институтининг 35 йиллигига бағишланади.

Пойтахтимизда “Иммунология”га оид конференция иш бошлади

 

 

Тадбирдан мақсад — иммунология ҳамда замонавий тиббий генетика асосларининг долзарб муаммолари ва тенденцияларини аниқлашдан иборат. Шунингдек, йиғилиш маҳаллий ва хорижий олимларнинг тадқиқотлари, илмий-техник ишланмалари билан танишиш, мутахассислар ўртасида илмий ва ишчи алоқаларни ўрнатиш, иқтидорли ёшларни жалб қилиш, истиқболли илмий лойиҳалар устида ишлашни ҳам ўз ичига олади.

 

 

Анжуман офлайн ва онлайн тарзда Тошкент ва Самарқандда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Конференция  давомида аллергология бўйича давра суҳбатлари ва мунозаралар ташкил этилади. Унда дунёнинг 10 га яқин мамлакатларидан 250 дан ортиқ етакчи экспертлар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирок этишади. Конференция 3 кун, 14-16-октябрь кунлари ўтказилади.

 

Маълумот учун, институт 1985 йилда ташкил этилган бўлиб, у Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Унга асос солганлар — академиклар Рем Петров, Раҳим Хаитов ва Ўктам Ариповлардир.

 

Институтнинг илмий салоҳиятини 60 та илмий ходим, шу жумладан, 16 та фан доктори, 10 та фан номзоди ва 1 та академик ташкил этади. Бугунги кунда у мамлакатнинг етакчи илмий муассасаларидан бири бўлиб, иммунология, аллергология ҳамда инсон геномикаси соҳасида фундаментал тадқиқотлар ва ишланмаларни олиб боради.

 

Бугунги кунда Европа Иттифоқи жамғармаси кўмагида Ўзбекистондаги ягона халқаро биобанк ташкил этилган. Унда ҳужайралар намуналари ва Марказий Осиёда яшовчи халқларнинг ДНК намуналари мавжуд. Бу генетик панелларни ҳар томонлама ўрганиш ва ишлаб чиқиш ҳамда сурункали касалликларининг генетик паспортларини яратиш имконини берди.

 

Аввалроқ Ўзбекистонга саратон касалликларини даволашда ёрдам берилиши, айрим тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмаслиги ҳамда Тошкентнинг 11 туманида беморларни коронавирусга қарши даволаш поликлиникалари ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

5,5 млрд сўм асоссиз ундирилган: ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига иш қўзғатилди

Республика бўйича 965 та ҳолатда тадбиркорлардан электр тармоғига қайта уланиш учун тўлов олингани аниқланган.

custom img

Россиядаги дрон ҳужумларида жабрланган ўзбекистонликлар: сўнгги фуқаро ватанга қайтарилди

У Ўзбекистонда даволанишни давом эттиради.

custom img

Устингга қайноқ сув қуйсам, куясанми? — Жиззахдаги келинга зўравонлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган аёлнинг ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

custom img

Қарши Техника университетида ёнғин: бинони тутун қоплади

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

custom img

Трансформатор ёнғини: айрим ҳудудлар вақтинча электрсиз қолди

Ёнғинга қисқа туташув ва трансформатор мойининг сизиб чиқиши сабаб бўлган.

custom img

Самарқанддаги портлаш: маҳаллий аҳоли норози

Ҳолат аҳоли яшаш жойларига яқин тоғли ҳудудда содир бўлган.

custom img

“Damas”да хавфли пойга: гувоҳномасиз ҳайдовчисига чора кўрилди

Ҳайдовчиси профилактика инспектори ва фуқароларнинг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатланган.

custom img

Болалар энди Ватанда: Россияда жазо ўтаётган ўзбекистонликларнинг фарзандлари қайтарилди

Улар бу пайтгача жазони ижро этиш муассасаси қошидаги болалар уйида тарбияланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"