Жамият

Айрим тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмайди

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун қабул қилингани муносабати билан айрим фаолият турларига нисбатан лицензия талаби бекор қилинди.

Айрим тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилинмайди

 

 

Жумладан, энди тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда лицензиясиз фаолият олиб бориш мумкин.

 

Бундан ташқари, дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш, доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш жараёнлари учун ҳам лицензия талаб этилмайди.

 

Эслатма: хабардор қилиш ёки рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатни талаб этадиган фаолият турлари бундан мустасно. Бунда лицензия олмаган корхона ёки цех жуда кўп миқдорда даромад топадиган бўлса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Бунинг учун корхона ёки цех эгаси лицензия олиши шарт ҳисобланади. 

 

Бундан аввал фармацевтика саноатида зарур амалиётлар маркази ташкил этилгани, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мустақил ҳамширалик билан шуғулланишга рухсат берилгани ҳамда мамлакатимизда фармацевтикага ихтисослашган янги университет ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.