Жамият

Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча диний ва сиёсий маҳбуслар мавжудлиги очиқланди

АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистон диний ва сиёсий маҳбусларни сақлаш бўйича дунёда энг юқори кўрсаткичга эга.

Ўзбекистон қамоқхоналарида қанча диний ва сиёсий маҳбуслар мавжудлиги очиқланди

 

 

USCIRF маълумотларида, Ўзбекистонда 2016 йил охиридан бошлаб минглаб маҳбуслар озод қилинганига қарамай, 2000 дан ортиқ диний ва сиёсий маҳбуслар қамоқда қолмоқда. Уларнинг 1176 нафари махсус колонияларда, 1000 нафари эса манзил-колонияларда сақланади.

 

Уларнинг умумий сони 2176 нафар. Бу мамлакатдаги маҳбусларнинг 10 фоизга яқинини ташкил этади. Шунингдек, 2020 йил охирида 43 та қамоқхонада 22 867 нафар маҳбус бўлган.

 

Тадқиқотнинг расмий маълумотларида яқинда қамоқдан озод қилинган маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва айни пайтдаги маҳбусларнинг қариндошлари билан суҳбатлар ҳамда суд ҳужжатлари келтириб ўтилган.

 

Қайд этилишича, кўп сондаги диний маҳбуслар фақат тақиқланган диний гуруҳларга аъзоликда айбланиб, зўравонликларга алоқадорлиги исботланмаган ҳолда ҳукм қилинган.

 

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 221-моддаси (жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларини бажармаслик) бекор қилинганига қарамай, Ўзбекистонда диний ва сиёсий маҳбусларнинг катта қисми янги айбловлар билан ҳали ҳам ҳибсда сақланмоқда. Бу эса ҳукмнинг такроран чиқарилиши адолатли судлов стандартларининг бузилишига олиб келмоқда.

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати ушбу диний маҳкумлар учун чиқарилган қайта ҳукмлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни тақдим этмаган.

 

Бироқ ҳисоботга кўра, қайта ҳукм ўқилганларнинг аксарияти ЖКнинг 159, 216, 244- ва бошқа экстремизмга оид моддалари бўйича қамалган маҳбуслардир. Комиссия ҳужжатларининг иловаларида бундай маҳкумлар учун янги қамоқ муддатлари 6 йилдан 18 йилни ташкил қилишини кўрсатиб ўтган.

 

Ҳусусан, Комиссия экспертларининг фикрича, ҳукумат имкон қадар тезроқ қамоқдалик вақтида 221-модда бўйича муддати узайтирилган ёки қайта ҳукм ўқилиши билан боғлиқ ҳар бир маҳкум ишини мақсадли тартибда ўрганиб чиқиши лозим.

 

Ҳисоботда жами 81 нафар маҳкумнинг исмлари келтирилган бўлиб, улар: Тохир Жуманов, Миразиз Мирзаҳмедов, Равшан Каримов, Жамшидбек Отабеков, Шамсиддин Гиёсов, Рустам Турназиев, Номоз Нормуродов, Шуҳрат Усмановдир ва бошқалар махбусларнинг ҳам номи рўйхатда келтирилган.

 

Маълумот ўрнида: алоҳида қайд этилган маҳбус Аваз Тўхтахўжаев 1999 йилда биринчи марта судланганидан бери қамоқ муддати беш марта узайтирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия пойтахти Москвада “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"