Ўзбекистон

Термизга БМТнинг Афғонистон учун ажратган гуманитар ёрдами етиб келди

Термизга БМТнинг Афғонистон учун гуманитар ёрдам ортилган самолёти келди. Бу ҳақда “Спутник Узбекистан” хабар берди.

Термизга БМТнинг Афғонистон учун ажратган гуманитар ёрдами етиб келди

 

 

Бугун маҳаллий вақт билан 11:20 да Термиз аэропортига Ил-76 самолёти қўнган. Унинг бортида биринчи зарурат буюмлари мавжуд. Термизда ташкил этилган логистика маркази орқали гуманитар ёрдам Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнатилиши режалаштирилган.

 

13 октябрь куни БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича Олий Комиссари Термиз орқали Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб берилишини маълум қилганди.

 

Шунингдек, 15-17 октябрь кунлари Дубайдан Афғонистон учун белгиланган гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партияси ҳам олиб келинади. Маълумотларга кўра,октябрь ойи бошларидан буён қўшни республикага Термиздан темирйўл орқали 40 вагон озиқ-овқат етказиб берилган.

 

Аввалроқ Афғонистоннинг ШҲТдаги иштироки ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Пентагон кучларини республика ҳудудига жойлаштирмоқчи эмаслиги маълум бўлганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тегишли лицензияси бўлмаган шахс 3 кишини “Умра”га юбориш эвазига 3 450 доллар, яна бир шахс 4 кишини юбориш учун 4 200 доллар талаб қилган.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди

Амир Темур майдонидаги 5 та светофор ягона алгоритм асосида ишлай бошлади.

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"