Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, ичимлик суви тармоқларида кузги режали профилактик ишлар олиб борилиши муносабати билан Учтепа тумани ТХАЙ кўчаси бўйлаб Изза кўчасидан Гулистон кўчасигача Д-1200 мм бўлган қисмда 16 октябрь куни соат 9:00 дан соат 19:00 гача сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
– Изза мавзесида:
Кўп қаватли хонадонлар сони: 9 қаватли 4 та.
Қурилиш бозор.
– 12-тор Изза кўчасидан 20-тор Изза кўчасигача:
Ерли хонадонлар сони: 400 та.
– Қурилиш кўчасида:
Автомобилларга газ қуйиш шахобчаси.
— "Мусаффо оби ҳаёт" ҳудуди.
Аввалроқ кузги-қишки мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида ичимлик суви босимининг пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги ҳамда 1 декабрга қадар коммунал тўловлар учун ягона рақам жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.







