Сиёсат

Президент Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройига борди

Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройига борди

 

 

Бу муассаса шаҳарнинг диққатга сазовор масканларидан бири. 1958 йил фойдаланишга топширилган бинонинг ўзи бир тарихий асар. Ўтган йиллар мобайнида бу ердан кўплаб истеъдодли санъаткорлар етишиб чиққан. 

 

Жорий йилда маданият саройи таъмирланди. Бино ва фаввора асл ҳолини сақлаган ҳолда реставрация қилинди. Замонавий совутиш ва иситиш тизими, овоз кучайтириш мосламалари ўрнатилди. Тўгарак хоналари зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминланди. Шу тариқа, бу ер яна одамларнинг, айниқса, ёшларнинг севимли масканига айланди. Бугунги кунда “Беш ташаббус” доирасида ташкил этилган тўгаракларда 300 дан зиёд ёшлар шуғулланмоқда.  

 

Президент бу ерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди, машғулотлар жараёнини кўздан кечирди. 

 

Маданият саройида 700 ўринга мўлжалланган концерт зали бор. Шу ерда ўқувчилар куй-қўшиқлар ижро этди.

 

Давлат раҳбари уларнинг ўқиш ва ижодига муваффақият тилаб, устозларига миннатдорлик билдирди. Мутасаддиларга маданият саройи фаолиятини кенгайтириш, тўгараклар ва ижодий жамоаларни доимий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига сафари якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида жойлашган IT академиясига боргани  хабар қилинганди.

custom img

Нарендра Моди 28 август куни Ўзбекистонга келади

Ташрифдан сўнг Ҳиндистон бош вазири ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга боради.

custom img

Каспий тугуни: Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг ягона логистика тизими қандай шаклланмоқда

Боку порти Марказий Осиёдан Европага юк ташишда муҳим транзит марказига айланиши кутилмоқда.

custom img

Татаристон раҳбари Ўзбекистон ва Тожикистон президентларига ҳамдардлик билдирди

Нижнекамскдаги дрон ҳужуми оқибатида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам ҳалок бўлган эди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги билан табриклади ва уни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

custom img

Нарендра Модининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Бахтиёр Саидов Нарендра Модининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик кўриш мақсадида Ҳиндистондаги ҳукумат вакиллари билан музокара ўтказиш учун Нью-Деҳлига борди.

custom img

Иссиқкўлда Марказий Осиёда илк бор F1H2O жаҳон чемпионати босқичи бошланди

Очилиш маросимида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари иштирок этди.

custom img

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

custom img

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Альтин балалик” реабилитация марказига ташриф буюрди

Ташриф якунида Қирғиз Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёевага анъанавий қирғиз миллий мусиқа асбоби — чангқўбизни совға қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"