Янгиобод туманида ҳайдовчи автоҳалокатдан вафот этди
Янгобод тумани "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи “Савот-Даштабод” йўлининг 19-километирида 25 ёшли шахс "Vaz" 21 011 русумли автоуловида бошқарувни йўқотган ва йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда автомашина ағдарилиб кетган. Оғир жароҳатланган ҳайдовчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифохонада кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамай ҳайдовчи жонлантириш бўлимида вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал “Халқ сўзи" газетаси журналисти ЙТҲга учрагани ҳамда ММА жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатда вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







