Жамият

Ўзгидромет: "Ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати пасаяди"

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-4 даражага юқори бўлган кам булутли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Ўзгидромет: "Ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати пасаяди"

 

 

Хабарга кўра, бундай ҳолат ҳафта ўртасигача давом этади, ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат фони юқорилиги сақланиб туради - кечалари 7-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража иссиқ бўлади.

 

Республика шимолий ҳудудларига чоршанба куни Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат пасайишни бошлайди.

 

Пайшанба куни нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. Аксарият вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларда ёмғир ёғиши кечқурун кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 13-18 даража илиққача пасаяди, бу меъёрдан 2-4 даражага паст бўлади.

 

Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади, бу иқлимий меъёрлардан 6-7 даражага паст бўлади.

 

21-22 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. 21-23 октябрда республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. 22-23 октябрда айрим вилоятларда туман тушиши мумкин.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ўзгидромет: "Ҳафта охирига бориб ҳаво ҳарорати пасаяди" | Zamon.uz