Қувур ўғрилари қўлга тушди
2021 йилнинг 6 октябрь куни Қарши шаҳар "Араловул" маҳалласи "Замин" чойхонасида ўғирлик содир бўлгани ҳақида "102" хизматига хабар келиб тушган.

Шу маҳаллада яшовчи фуқаро Х.З нинг хабарига кўра, 6 октябрь куни соат 11:45 лар атрофида чойхонадан бозор баҳоси 28 миллион сўм бўлган 76 ва 50 диаметрли қувурлар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Жиноий иш бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Суриштирувлар натижасида жиноятни қарши шаҳар "Дарвозатутак" маҳалласида яшовчи Э.А ва Косон тумани "Дарча" маҳалласида яшовчи Б.Ғ.лар содир этганлиги аниқланган.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3 сонли ИИБ ТБ томонидан қувур ўғриларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Самарқандда боғчадан гўштни ўғирламоқчи бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик.
Юлдуз Рустамова







