Жамият

Хонанда Жахонгир Отажонов 3 нафар фарзандидан алимент қарздор

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистондан чиқиши тақиқлангани тўғрисида видео ва аудиохабарлар тарқалди. Унда айтилишича, хонанданинг хорижга чиқиши учун Мажбурий ижро бюроси тақиқ қўйган.

Хонанда Жахонгир Отажонов 3 нафар фарзандидан алимент қарздор

 

Видеомурожаатда айтилишича, хонанда ўғлининг операцияси сабаб Истанбулга учиши керак бўлган. Аммо аэропортда унга рухсат берилмаган. Бунга унинг МИБдан қарздорлиги сабаб қилиб кўрсатилган.

 

Мажбурий ижро бюроси мазкур мурожаатни ўрганди ва расмий маълумот берди. Ўрганиш давомида фуқаро Жаҳонгир Отажонов томонидан судлар қарорларига асосан — фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.га 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундирувига оид 3 та ижро иши мавжудлиги аниқланди.

 

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Жаҳонгир Отажановдан ундирувчи С.Ф. фойдасига алимент ундириш белгиланган.

 

Шунингдек, Бюронинг Олмазор туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва ундирувчи С.Ф. ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш юзасидан ариза билан мурожаат қилган. Натижада, 21.01.2020 йилда ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган ва ижро иши якунланган.

 

Шу билан бирга, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Жаҳонгир Отажановдан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланди. Оқибатда, Бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва унинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинчалик чекланган.

 

Бундан ташқари, ушбу тақиқлар Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 42-1-моддасига мувофиқ қўйилганлиги аниқланган.

 

Маълумот учун: Мажбурий ижро бюроси органлари — суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлайди.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қилганди.

 

 

Чўлпонй Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.