Жаҳон

Афғонистон ҳақиқий сайловларни ташкиллаштира олмади — афғонистонлик кузатувчи

20 октябрь куни Халқаро медиа-холлда халқаро кузатувчилар билан учрашув ташкил этилди.

Афғонистон ҳақиқий сайловларни ташкиллаштира олмади — афғонистонлик кузатувчи

 

Кузатувчилардан бири афғонистонлик Нури Ҳусайн Али. У “Уфқ” халқаро ахборот агентлиги раҳбари. Ҳусайн Али Ўзбекистон Президенти сайлови борасидаги фикрлари билан бўлишди.

 

––24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кузатувчи сифатида таклиф этилганман. Ўзбекистондаги сайловларда илк маротаба иштирок этишим. Бундан аввал Эрон ва Афғонистондаги сайловларда кузатувчи бўлганман.

 

 Кўплаб ижобий ўзгаришларни кўряпман. Айниқса, журналистлар учун яратилган шароитлар таҳсинга лойиқ. Ҳамма ўз фикрини эркин билдира олади. Мен кўплаб ўзбеклар билан суҳбатлашдим. Улар ўз мустақил фикрига эга. Фикримча, сайловчилар юрт учун, унинг эртанги тараққиёти, келажаги учун чин дилдан хизмат қиладиган муносиб номзодни сайлайди. Бу Ўзбекистон халқи учун ўз номзодини сайлаш учун катта имконият демакдир.

 

Афғонистонда сайлов ўтказиш бўйича тажриба бор эди. Аммо биз ҳақиқий сайловларни ташкиллаштира олмадик. Халқ овоз берган номзод бир четда қолиб, биз учун бошқалар ўз танловини амалга оширди.

 

Аввалроқ Туркманистонда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ташкил этилгани ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

custom img

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

custom img

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

custom img

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт илгари сурди

Ушбу таклифлар бажарилган тақдирда ҳам, минтақадаги кескинлик тўлиқ бартараф этилиши кафолатланмаган.

custom img

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

custom img

Покистон Эрон уруши фонида Саудия Арабистонига минглаб аскар ва қирувчи самолётлар юборди

Юборилган техникалар покистонлик ҳарбийлар томонидан бошқарилади, харажатларни эса Саудия Арабистони қоплайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"