энг долзарб

Туркманистонда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ташкил этилди

Хабарингиз бор, 2021 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчихонасида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Туркманистонда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ташкил этилди

 

Тадбирда Ашхобод шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар раҳбарлари ва ходимлари, Туркманистон жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарликнинг сўнгги босқичи ҳақида маълумот берилди.

 

Сайловларнинг демократик норма ва стандартларга мос ўтказилишини таъминлаш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси ҳамда 400 дан зиёд хорижий кузатувчи таклиф этилгани қайд этилди. Шунингдек, сайловларни ёритиш учун хорижий оммавий ахборот воситаларининг 200 дан ортиқ вакили аккредитациядан ўтгани таъкидланди.

 

Таъкидланишича, хорижда яшаётган ватандошлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг дипломатия муассасалари ҳузурида 54 та сайлов участкаси ташкил этилди. 

 

Маълумот учун: хориждаги сайловчилар электрон рўйхатини тузиш учун махсус сайт ишга тушган. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатадиган 37 мамлакатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этиш режалаштирилган. 

 

Эслатиб ўтамиз, 14-20 октябрь кунлари президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади. Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади. 

 

Аввалроқ Ислом ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси Ўзбекистонга келганиБуюк БританияМалайзияПокистон ва Нидерландияда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошлангани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"