Ломбардлар энди Марказий банкдан лицензия олмасдан ўз фаолиятини бошлаши мумкин
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгаришларга кўра, ломбардлар Марказий банк томонидан лицензияланадиган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилди. Энди улар ўз фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширади.
Маълумот ўрнида: ломбардлар омонатларни қабул қилиши тақиқланган (рухсат берилмаган). Улар тижорат банкларидан маблағлар, юридик шахс ва жисмоний шахс-таъсисчилардан қарз маблағларини жалб этишга ҳақли.
Марказий банк сайтида Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган ломбардлар рўйхати мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал банклараро транзакциялар суммаси 911 трлн. сўмни ташкил этиши ва банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилиниши ҳақида хабар берилагнди.
Чўлпоной Аҳмедова







