Ўзбекистон

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов отаси ва оила аъзолари билан сайловда овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Навоий вилоятида ҳам кўтаринкилик ва фаоллик билан давом этмоқда.

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов отаси ва оила аъзолари билан сайловда овоз берди

 

Вилоят ҳокими Қобул Турсунов отаси ва оила аъзолари билан биргаликда Кармана туманидаги 64-сайлов участкасига ташриф буюриб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

 

Мазкур сайлов участкасида 2 минг 453 нафар сайловчининг рўйхати шакллантирилган бўлиб, пандемия шароитидан келиб чиқиб, карантин талабларига риоя қилинган ҳолда овоз бериш жараёни давом этмоқда.

 

– “Янги Ўзбекистонда янги сайловлар” шоири остида ўтаётган Президент сайлови юртимизда энг муҳим сиёсий тадбир бўлиб, эртанги кунимизни, мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради. Қолаверса, ушбу тадбирда ҳар бир фуқаромиз фаол иштирок этиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодни қўллаб-қувватлаши керак, – деди Қобул Турсунов.

 

Қайд этилишича, вилоятдаги 11 та сайлов участкасида, жумладан мазкур сайлов участкасида ҳам сайлов жараёнларини онлайн кузатиш имконияти мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этганди.

 

Бундан аввал Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов"Миллий тикланиш" демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова Учтепа тумани 116-мактабдаги 206-сайлов участкасида овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими Даврон ҲидоятовҚашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон ТурдимовФарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда 126 ёшли Хувайдо момо ўзи танлаган муносиб номзодга овоз бергани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Докторантлар стипендияси 1,7 баробарга оширилиши мумкин

Бир қатор устувор соҳалар учун илмий кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш таклиф этилди.

custom img

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди

Тошкентдаги масжидларда Қурбон ҳайити намозини ўқиш эрталаб соат 05:10 да бошланади.

custom img

ОАК фаолиятини Фанлар академияси тизимида ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Шунингдек, диссертация ҳимояси жараёнларининг 50 фоизини рақамлаштириш ҳамда ортиқча бюрократик талабларни бекор қилиш таклиф этилди.

custom img

Бир пайтлар Фарғонанинг юраги бўлган Ахсикент бугун қандай кўринишда?

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида, Сирдарёнинг сокин оқими бўйида қад ростлаган Ахсикент харобалари бугун ҳам ўтмишнинг улуғ ҳикояларини сўзлаб туради.

custom img

Сенатор ёшлар бандлиги ва ижтимоий ҳимояси юзасидан сенаторга сенатор сўрови юборди

Сенатор Ёшлар ишлари агентлигидан вояга етмаганлар ишсизлиги сабаблари, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ҳамда идоралараро ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот сўради.

custom img

Қашқадарёда чўкаётган болани қутқарган ФВВ ходими "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишони билан тақдирланди

ФВВ ходими  Ҳусниддин Шарапов воқеа қандай бўлганини сўзлаб берди.

custom img

Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан ҳаракатни бошлайди

Фуқароларга тирбандликларни олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинди.

custom img

Огоҳлантиришга қарамай “рул” га ўтирган 238 нафар битирувчи ушланди

Айрим вилоятларда битирув тадбирига автомобиль бошқариб келган қизлар ҳам аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"