Жамият

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов овоз берди

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пуҳта ҳозирлик кўрилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов овоз берди

 

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Чилозор туманидаги 318-сайловСамарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятнинг иккинчи ва тўртинчи сектор раҳбарлари билан бирга Самарқанд шаҳридаги 144-сайлов овоз бергани ҳақида хабар берилган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ комиссияси ҳудудида 860 та сайлов участкаси ташкил этилиб, сайловчилар учун барча шароит яратилди. Миллий қонунчилигимиз доирасида жиҳозланди.

 

Қайд этилишича, Термиз шаҳридаги 269-сайлов участкаси “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси биносида жойлашган бўлиб, у ерда Меҳриобод маҳалласида яшайдиган 2 минг 838 сайловчи овоз беради. 

 

Вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳам биринчилардан бўлиб мамлакатимиз тараққиёти, тинч, осуда ҳаёт ва буюк келажак учун овоз берди.

 

Маълумот учун: вилоятда 1 миллион 467 минг 12 сайловчи руйхатга олинган. Уларнинг 112 минг 902 нафари сайловда илк марта овоз бераётган йигит-қизлардир. Жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари мамлакатимиздаги барча сайлов участкаларида бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз бериш жараёнида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган 20 мингга яқин фуқаро овоз берган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани Алишер Навоий маҳалласидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнида иштирок этганди.

 

Бундан аввал Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Нарзулло Обломуродов, "Миллий тикланиш" демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ҳамда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Мақсуда Ворисова Учтепа тумани 116-мактабдаги 206-сайлов участкасида овоз бергани ҳақида хабар берган эдик.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"