Жамият

Йўқолган уяли телефон эгасининг уйидан топилди

Маст эркак  уяли телефонини  топиб бериш учун ИИБга мурожаат  қилди.

Йўқолган уяли телефон эгасининг уйидан топилди

Ижтимоий тармоқларда   Зафар Атаханов  “Сирдарёда ногирон киши босқинчиликка учради”  сарлавҳаси остида хабар тарқатди. Мазкур ҳолат юзасидан  Сирдарё вилояти ИИБ  ходимлари  ўрганиш олиб борди.

Маълум бўлишича, фуқаро  Ҳ. Алибоев ИИБнинг "102"  рақамига қўнғироқ қилиб, уйида номаълум шахслар юргани тўғрисида хабар берган. Тергов-тезкор гуруҳ воқеа жойига зудлик билан етиб  борган. Эшикни  Х.Алимбоевнинг ўзи маст ҳолда очиб,  “SAMSUNG A10S” русумли қўл телефонини эҳтиётсизлик оқибатида йўқотиб қўйгани, уни топишда ёрдам беришларини сўраган. Лекин воқеа жойига етиб борган тергов-тезкор гуруҳи ходимлари унинг қўл телефонини ўзининг уйидан топиб берган.  Хонадон тўлиқ кўздан кечирилганда  ҳеч қандай босқинчилик аломати  аниқланмаган.

Бундан аввал Тошкентда 3 нафар номаълум шахс дорихона сотувчисига пичоқ билан таҳдид қилиб, 15 миллион сўмни ўмариб кетгани ҳамда Андижонда танишининг телефонини тортиб олиб, товламачилик қилган икки шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

 

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Йўқолган уяли телефон эгасининг уйидан топилди | Zamon.uz