Тошкентда 3 нафар номаълум шахс дорихона сотувчисига пичоқ билан таҳдид қилиб, 15 миллион сўмни ўмариб кетди
Пойтахтимиз дорихоналаридан бирида босқинчилик жинояти юз берди. Воқеа Чилонзор тумани Чўпон ота кўчаси 8-мавзедаги дорихонада содир бўлган.


3 нафар номаълум шахс сотувчини пичоқ билан қўрқитиб, жами 15 миллион сўм пулларни ва нархи 200 минг сўмлик телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан яширинган. Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчилар тез фурсатда қўлга олинган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни “Рах” лақабли Рахматилла ҳамда Жавлонбек исмли шериги билан биргаликда содир этгани маълум бўлган.
Аниқланишича, мазкур дорихона эгалари қоидага хилоф равишда дори-дармон савдоси билан шуғуллангани сабаб бир неча ой аввал маъмурий жавобгарликка тортилиб, савдо қилиш вақтинча тўхтатилган. Шундай бўлишига қарамай, дорихона эгалари қонунга зид равишда яширин фаолият юритиб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноятни содир этган шахсларга нисбатан жиноят кодексининг 164 модда 2 қисми “а” ва “Б” бандлари билан уларга нисбатан қамоқ олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бундан ташқари, мазкур дорихона ишчиси ноқонуний тарзда фаолият олиб боргани сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Муножат Валиева







