0

Тошкентда "Matiz" ҳайдовчиси 3 нафар пиёдани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Миробод туманида "Matiz" ҳайдовчиси пиёдаларни уриб юборгани бўйича маълумот берилди.

Тошкентда "Matiz" ҳайдовчиси 3 нафар пиёдани уриб юборди

 

ЙҲХББ берган маълумотга кўра, ушбу воқеа жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 21:23 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси "Афсона" биноси қаршисида бўлган.  Аниқланишича, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ж.М. "Matiz" русумли автомобилни бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган.

 

Ҳодиса оқибатида уч нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"